Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ислоҳ қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти 2022 йил 17 май куни «Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг айрим масалалари тўғрисида»ги 893-сонли Фармонни имзолади, дея хабар беради ҚР МХҚ матбуот хизмати.
None
None

Мазкур Фармон билан Қозоғистон Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик органлари фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи 15 та фармонига ўзгартиришлар киритилди.

МХҚнинг янгиланган тузилмаси тасдиқланди. МХҚнинг айрим давлат муассасалари қайта ташкил этилди ва оптималлаштирилди.

Сўнгги хабарлар