Қозоғистон Миллий банк раиси валюта бозоридаги вазиятни тушунтирди

ASTANA. Kazinform – 2022 йил якунларига кўра, тенгедаги инвестициялар 22 фоизга ошган. Бу ҳақда бугун Сенатнинг умумий йиғилишида ҚР Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Қабул қилинган фаол чоралар молия тизимидаги беқарорлашувнинг олдини олиш ва тенгедаги активларга ишончни сақлаб қолиш имконини берди. Валюта савдосининг бозор тамойилларини кенгайтириш ва Миллий банк фаолиятининг шаффофлигини ошириш ҳисобига валюта бозори балансини яхшилаш мумкин бўлди. Ўтган йили март ойида бир АҚШ доллари 512 тенгени ташкил этиб, рекорд даражадаги заифлашганига қарамай, йил охирига келиб тенге 9,7 фоизга мустаҳкамланиб, 1 доллар 462,7 тенгега тушди. Шу нуқтаи назардан, валюта бозори тикланди», - Ғ. Пирматов.

Унинг таъкидалшича, 2022 йилда Ҳукумат билан биргаликда тенгедаги омонатларни ҳимоя қилиш дастури амалга оширилди. Дастурда жисмоний шахсларнинг тенгедаги омонатлари учун компенсация тўланиши ҳисобга олинди.

«Ажратилган компенсациянинг умумий миқдори 306,6 миллиард тенгени ташкил этди. Натижада тенгедаги инвестициялар 2022 йил охирига келиб 21,2 триллион тенгега, яъни 22 фоизга ошди. Доллардан фойдаланиш даражаси эса 31,6 фоизга камайди. Жорий йилда тенгедаги инвестициялар 21,4 трлн. тенгегача ўсди. Депозитлардаги доллар даражаси 30 фоиздан пастга тушиб, 29,3 фоизни ташкил этди. Шу муносабат билан у кейинги 15 йил учун минимал даражага етди», - деди Миллий банк раҳбари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар