Қозоғистон МДҲ давлатлари орасида интернет тезлиги бўйича мутлақ етакчига айланди

ASTANA. Kazinform – Speedtest Global Index’нинг 2025 йил июнь ойи учун янгиланган маълумотларига кўра, Қозоғистон мобиль интернет тезлиги бўйича 103 давлат орасида 47-ўринни эгаллаб, ўтган ойга нисбатан уч поғонага кўтарилди. Бу ҳақда finprom.kz сайти хабар берди.

байланыс пен интернет
Фото: Kazinform

Қозоғистонда мобиль интернетнинг ўртача тезлиги 87,27 Мбит/с ташкил этди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, Қозоғистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари ичида катта фарқ билан мутлақ етакчи ҳисобланади. Хусусан, Қозоғистон мобиль интернет тезлиги бўйича қуйидаги давлатлардан устунликка эга:

  • Озарбайжондан – 20% (55-ўрин, 72,52 Мбит/с);
  • Арманистондан – 48% (67-ўрин, 59,03 Мбит/с);
  • Ўзбекистондан – 56% (71-ўрин, 55,78 Мбит/с);
  • Молдовадан – 61% (72-ўрин, 54,25 Мбит/с);
  • Қирғизистондан – 61% (73-ўрин, 54,07 Мбит/с);
  • Украинадан* – 63% (74-ўрин, 53,65 Мбит/с);
  • (* Украина МДҲдаги мақоми жиҳатдан бир қатор баҳсли омиллар билан боғлиқ);
  • Россиядан – 2,3 бараварга (88-ўрин, 37,61 Мбит/с);
  • Беларусдан – 4,9 бараварга (102-ўрин, 17,97 Мбит/с). Беларусь рейтингда дунёдаги энг охирги ўринлардан бирини эгаллади.
рейтинг по скорости интернета
Фото: finprom.kz

Бундан ташқари, Қозоғистон интернет тезлиги бўйича Гонконг, Венгрия, Руминия, Испания, Германия, Буюк Британия, Туркия, Ирландия, Япония каби қатор давлатлардан ҳам олдинда турибди.

Сўнгги йилларда Қозоғистонда интернет тезлиги барқарор ўсиш суръатини намоён қилмоқда. Жорий йилнинг январь ойига нисбатан бу кўрсаткич 6,7% га ошган.

Қозоғистоннинг жаҳон миқёсида мобиль алоқа тезлиги бўйича юқори ўринларни эгаллашига асосий омил сифатида бешинчи авлод (5G) алоқа тармоқларининг ривожланиши қайд этилмоқда. Айнан 5G технологиясининг жорий этилиши кўрсаткичларнинг ўсишига туртки бўлди. Бу ҳақда Speedtest Global Index маълумотларига эга Ookla таҳлилчилари бир неча бор таъкидлаган. Мамлакатдаги 5G тезлиги 4G’га нисбатан 10 баравар юқори.

5G технологиясининг ривожланиши нафақат Қозоғистоннинг умумий рейтингини яхшилади, балки унинг йирик шаҳарлари – Астана ва Алматининг ҳам етакчи ўринларга чиқишига олиб келди. Айнан шу икки шаҳар МДҲ давлатлари ичида интернет тезлиги бўйича мутлақ етакчи ҳисобланади.

Астанада интернет тезлиги 152,95 Мбит/с, Алматида эса – 131,96 Мбит/с бўлди. Мазкур кўрсаткичлар жаҳон шаҳарлари орасида мос равишда 73- ва 63-ўринларга тўғри келади. Масалан, Токио шаҳри 72,5 Мбит/с билан 94-ўринни эгаллаган.

Маълумот учун: Ookla (Speedtest Global Index) дунёда алоқа сифатини таҳлил қилиш соҳасидаги энг нуфузли манбалардан бири ҳисобланади. У турли манбалардан жамланган маълумотлар орқали телекоммуникация соҳаси учун амалий аҳамиятга эга бўлган аниқ таҳлилларни тақдим этади.

Speedtest Connectivity Score баҳоси асосида 5G тармоқларининг самарадорлиги баҳоланади. Бу баҳода 50% – тезлик, 25% – веб-сайтларни кўриш сифати, 25% – видеоларни узлуксиз томоша қилиш имконияти асос бўлади.

Сўнгги хабарлар