Қозоғистон Марказий Осиё ва Каспий минтақасида тўлақонли транспорт марказига айланиш ниятида – Президент

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Abu Dhabi Ports Group компанияси бош директори Муҳаммад ал-Шамисий билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Оқорда расмий сайтига таяниб.
None

Учрашувда транспорт ва логистика соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент Abu Dhabi Ports Group компаниясининг Каспий денгизида денгиз ва порт инфратузилмасини ривожлантириш ва «ҚазМунайГаз» миллий компанияси билан шартнома имзолаш режасини олқишлади.

Давлат раҳбари Қозоғистон Марказий Осиё ва Каспий минтақасида тўлақонли транспорт хабига айланиш ниятида эканлигини ва транспорт йўналишларини диверсификация қилиш устида иш олиб бораётганини айтди. Хусусан, мамлакатда Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ва «Шимол-Жануб» транспорт йўлаги фаол ривожланмоқда.

Муҳаммад ал-Шамисий Қасим-Жомарт Тоқаевга учрашув учун миннатдорчилик билдирди ва Қозоғистон компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш режаси ҳақида гапирди. Abu Dhabi Ports Group компанияси Каспий денгизи ва бутун минтақанинг транспорт ва логистика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, турли денгиз хизматлари ва ечимларини таклиф этиш ниятида.


Сўнгги хабарлар