Қозоғистон мактабларида жисмоний тарбия фанидан олимпиада ўтказилади

None
Фото: gov.kz
Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлигининг Жисмоний тарбия миллий илмий-амалий маркази «Жисмоний тарбия» фанидан мактаб ўқувчилари учун Республика олимпиадаси ўтказилиши ҳақида хабар берди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Фан олимпиадаси уч босқичда ўтказилади:

Биринчи босқич ҳудудий бўлиб, туман таълим бўлимлари томонидан 2023 йил сентябрь ойида амалга оширилади.

Иккинчи босқич – вилоят (шаҳар) 2023 йил 5 октябргача Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарлари вилоят таълим бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Учинчи республика босқичи 2023 йилнинг 23-27 октябрь кунлари Алмати шаҳрида бўлиб ўтади.

Мамлакат мактаб ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия бўйича фан олимпиадаси учинчи бор ўтказилади.

Олимпиадада умумтаълим мактаблари, гимназия ва лицейларнинг 5-6, 7-8-синф ўқувчилари, «Жисмоний тарбия» фанидан олимпиаданинг иккинчи босқичи ғолиб ва ​​совриндорлари иштирок этади.


Сўнгги хабарлар
telegram