18:35, 31 Октябрь 2025 | GMT +5
                                        Қозоғистон креатив саноатга оид фаолият турлари рўйхатини тасдиқлади
ASTANA. Kazinform — Креатив саноатга оид фаолият турлари рўйхати Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирининг 2025 йил 20 октябрдаги "Креатив саноатга оид иқтисодий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи билан тасдиқланган, деб хабар беради Кazinform.
 
                                              У қуйидаги йўналишлар бўйича 43 та фаолиятни ўз ичига олади:
- Конференциялар ва савдо кўргазмаларини ташкил этиш;
- Заргарлик буюмлари;
- Кино ва анимация;
- Кутубхоналар, музейлар;
- Маданий ва дам олиш муассасалари, маданий мерос;
- Мусиқа;
- Архитектура ва мода;
- Телевидение, Фотография;
- Халқ ҳунармандчилиги;
- 
IT ва геймдевелопмент. 
 
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев МДҲ доирасида Креатив саноат уюшмасини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.