Қозоғистон корхоналарига 240 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилади

NUR-SULTAN. Кazinform – 2021 йил якунига кўра, энергетика соҳасида ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан товарлар, ишлар ва хизматлар харидларининг умумий ҳажми 4,69 триллион тенгени ташкил қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Маҳаллий таркибнинг тармоқдаги ўртача улуши 2,9 триллион тенге миқдорида 61,8 фоизни, шу жумладан товарлар – 24,3 фоиз, ишлар – 76,4 фоиз, хизматлар – 53,6 фоизни ташкил этди.

Харидлар ҳажмининг қарийб 75 фоизи учта йирик оператор – «Тенгизшевройл», «Қарашиғанақ Петролеум Оперейтинг» ва «North Cаspian Оperating», 13 фоизи «Самруқ-Қазна» жамғармаси компаниялари гуруҳига ва 12 фоизи бошқа ер қаъридан фойдаланувчиларга тўғри келади», — деди Болат Ақшолақов «2025 йилгача аҳоли даромадларини ошириш дастури» комплекс режасини амалга оширишга бағишланган йиғилишда.

Вазирнинг сўзларига кўра, маҳсулотлар таркибида маҳаллий таркиб улушини ошириш имкониятлари мавжуд. Шу мақсадда вазирлик томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

«Нефт ва газ инжинирингини ривожлантириш халқаро маркази ташкил этилиб, у учта йирик оператор эҳтиёжлари учун маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқиш устида ишламоқда. Chevron республика олдидаги қайта инвестиция мажбуриятлари доирасида Қозоғистондаги фойдали корхоналарга 248,5 миллион доллар ажратишни назарда тутади», — деди Энергетика вазирлиги раҳбари.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар