Қозоғистон коллежида сунъий интеллект лабораторияси очилади
ASTANA. Kazinform — Қозоғистон коллежлари ва Хитойнинг Zhejiang College of Security Technology коллежи ўртасида муҳим стратегик учрашув бўлиб ўтди. Талдиқўрған олий политехника коллежида сунъий интеллект (AI) лабораторияларини очиш ва янги “Сунъий интеллект” мутахассислигини жорий этиш бўйича келишувга эришилди.
Учрашувда рақамли таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, замонавий технологиялар бўйича тажриба алмашиш, қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш йўналишлари муҳокама этилди.
“Мазкур ҳамкорликлар доирасида академик мобиллик дастурлари йўлга қўйилади, талаба ва ўқитувчиларнинг амалиёт ўташи, алмашинув имкониятлари кенгайтирилади. Шунингдек, қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган”, —— дейди Талим-маориф вазирлигининг Техник, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ақзира Қасимова.
Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, сунъий интеллект соҳасида компетенцияларни шакллантириш, халқаро таълим стандартларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳамкорлик Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаб, икки мамлакат талабалари учун янги касбий ва таълим имкониятларини очиб беради.