Қозоғистон қишки Олимпия ўйинлари учун қанча маблағ ажратди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Андрей Крюков феврал ойида бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпия ўйинларига қанча маблағ ажратилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Пекин Олимпиадаси учун 250 миллион тенгега яқин маблағ ажратиш режалаштирилганди. Бироқ, ташкилотчилар делегациялар иштирокчилари сонини камайтираётгани боис, кичикроқ маблағ – 220 миллион тенге сарфланиши мумкин», — деди Андрей Крюков.

Унинг сўзларига кўра, ёзги Олимпиада ўйинларида коррупция бўйича ўтказилган текширувлар МОҚ фаолиятида ўзлаштириш, маблағларни мақсадсиз ишлатиш ва шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилмаганини кўрсатди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар