Қозоғистон Қирғизистонга 1000 та автобус экспорт қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат уйида Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Акилбек Жапаров билан учрашди. Учрашувда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни харид қилиш бўйича меморандум имзоланди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz га таяниб.

Ҳужжатга Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов, Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиев, Бишкек мери Айбек Джунушалиев ва «Аллюр» компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси Андрей Лаврентьев имзо чекди.

Меморандум 2022 йилда лизинг асосида Қирғизистонга Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 1000 дона Yutong автобуслари ва 100 дона махсус техникани етказиб беришни назарда тутади.

Шу билан бирга, автобуслар йўловчилар ҳаракатини бошқаришнинг электрон тизими ва ONAY PAY автоматик тўлов тизими билан жиҳозланади.


Сўнгги хабарлар