Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон электр энергияси етказиб бериш ҳажми ва шартларини белгилаб олди

None
Фото: t.me/Minenergokz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари куз-қиш мавсумида ўзаро электр энергиясини етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Энергетика вазирлигига таяниб.

25-26 август кунлари Астана шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика ва сув хўжалиги департаментлари вакилларининг сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокамасига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда келгуси куз-қиш мавсумида электр энергияси таъминоти, бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Бир қатор ўзаро келишувларга эришилди, етказиб бериш ҳажми ва муддатлари белгиланди.

photo

Шунингдек, томонлар электр энергиясининг соатлик ҳисобини юритиш механизмини жорий этиш имкониятларини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида режадан ташқари оқимларни тартибга солиш бўйича шартномалар тузиш, режадан ташқари оқимларни тартибга солиш бўйича шартномаларнинг мавжуд талабларини қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар.

photo

Иштирокчилар илгари қабул қилинган мажбуриятларни бажариш шартларина тасдиқладилар.

Сув ва энергетика идоралари вакилларининг навбатдаги йиғилиши 2023 йил ноябрда Бишкекда бўлиб ўтади.

photo


Сўнгги хабарлар
telegram