10:46, 22 Май 2023 | GMT +5
Қозоғистон қиличбозлари Истанбулда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди
ISTANBUL. Kazinform – Қозоғистон қиличбозлик терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, дея хабар беради Kazinform спортни ривожлантириш бошқармасига таяниб.

Истанбулда қиличбозлик бўйича эркаклар ўртасида «шпага» йўналиши бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақада 45 давлатдан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
Руслан Қурбанов, Эльмир Алимжанов, Вадим Шарлаимов ва Ерлик Сертайдан иборат Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлди.
Нидерландия терма жамоасига қарши кечган финал баҳси 34:20 ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
Дастлаб қозоғистонликлар Колумбия устидан ғалаба қозонишди (45:41). Кейин Италияни ишончли тарзда мағлуб этди (45:31).
1/4 финалда қиличбозлари аргентиналикларни кескин баҳсда мағлуб этди (45:44).
Ярим финалда Испаниядан устун келди (45:32).