Қозоғистон қайта ишланган маҳсулотлар экспортини оширди

None
ASTANА. Кazinform - Дастлабки натижаларга кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида ташқи савдо айланмаси 8 фоизга ўсди. Бу ҳақда бугун ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Дастлабки натижаларга кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида ташқи савдо айланмаси 8 фоизга ўсиб, 55,8 миллиард долларни ташкил этди», — деди Алибек Қуантиров.

Шу билан бирга, вазир таъкидлаганидек, экспорт ҳажми 31,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 3,8 фоизга ошиб, 10,2 миллиард долларни ташкил этди. Товарлар импорти 24,2 миллиард АҚШ долларига етди.

«Умуман олганда, савдо айланмасининг ижобий сальдоси 7,4 миллиард долларни ташкил этди, ишлаб чиқариш саноати ижобий ўсиш суръатларини сақлаб турибди. Ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 фоизга ошди. 15 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди. Энг катта ўсиш Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Абай вилоятлари, шунингдек, Алмати шаҳрида қайд этилган», — деди Алибек Қуантиров.

Вазирлик маълумотларига кўра, ишлаб чиқариш тармоқлари шароитида машинасозликда маҳсулот ишлаб чиқариш ўсиши 28,8 фоизга, жумладан, автомобилсозликда 40,1 фоизга ва электротехника ускуналари ишлаб чиқаришда 34,9 фоизга таъминланган.

Аввалроқ вазир жорий йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 5 фоизни ташкил этганини маълум қилганди.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар