Қозоғистон Каспий қувур консорциуми қувватини 80 млн тоннагача оширмоқчи
«Бугунги кунда Каспий қувур консорциуми барча акциядорларнинг баркамол ва самарали меҳнати намунасидир. 2001 йилдан буён Каспий қувур консорциуми жаҳон бозорларига 750 миллион тоннадан ортиқ қозоқ нефтини экспорт қилди. Унинг қуввати қарийб 2,5 баробар ошди ва йилига 67 миллион тоннага етди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Президентнинг сўзларига кўра, 2023 йилгача консорциум нефт ташиш ҳажмини йилига 80 миллион тоннага етказишни режалаштирган.
«Ўтган йили Каспий қувур консорциуми акциядорларга кредит суммасини тўлиқ тўлаб, ўзининг молиявий барқарорлигини исботлади. Умуман олганда, Консорциум Қозоғистон нефт ва газ саноатининг асосий элементи бўлиб, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва фуқаролар фаровонлигини оширишга катта ҳисса қўшади. КҚК – бу мегалойиҳа ва унинг келажаги узоқ бўлишига ишонаман», - деди Президент.
Муаллиф: Марлан Жиембай