Қозоғистон иқтисодиёти 6 ойда 6,2 фоизга ўсди - Ҳукумат йиғилиши
ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари — Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин Ҳукумат йиғилишида йилнинг биринчи олти ойида мамлакат иқтисодиёти 6,2 фоизга ўсганини маълум қилди.

– Январь-июнь ойлари якунларига кўра, иқтисодий ўсиш биринчи беш ойга нисбатан 0,2 фоиз пунктга тезлашиб, 6,2 фоизга етди. Бу ўтган йилнинг шу давридаги суръатдан юқори ва сўнгги 12 йилдаги ялпи ички маҳсулотнинг энг юқори ўсиш суръати, — деди у.
Унга кўра, реал секторда ўсиш 8 фоизни ташкил этди, хизмат кўрсатиш ҳажми эса 5,2 фоизга ўсди.
– Асосий драйверлар — транспорт ва қурилиш саноати. Савдо тикланмоқда, тоғ-кон саноати — 8,4%, ишлаб чиқариш соҳаси — 5,5%, қишлоқ хўжалиги 3,7% га ўсди, — деди Серик Жуманғарин.
Аввалги расмий маълумотларга кўра, Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида 6 фоизга ўсган. Бу кўрсаткич январь-март ойларидаги ўсишдан (5,6 фоиз) юқори ва ўтган йилнинг шу даврига (3,4 фоиз) нисбатан деярли икки баравар кўп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҚР Ҳукумати бугун 6 ойлик реал иқтисодий натижаларни муҳокама қилиши ҳақида хабар берган эдик.