Қозоғистон хорижий ОАВда: Хитойга олиб борадиган темир йўл қурилиши, Тоқаевнинг “Достық” ордени, Туркия билан ҳарбий ҳамкорлик
Шу ҳафтада бир қанча хорижий нашрлар Кazinform халқаро ахборот агентлигига мурожаат қилиб, Қозоғистонга оид янгиликларни чоп этишди. Улар орасида Қозоғистоннинг Хитойга олиб борадиган темир йўли, Туркия билан ҳарбий ҳамкорлик ҳақида ёзган. Бундан ташқари, жаҳон оммавий ахборот воситаларида хорижий инвесторлар аэропортни ишончли бошқарувга ўтказиш ва яшил электр энергиясини Ўзбекистон билан экспорт қилиш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар тарқатди. Батафсил Каzinform шарҳида шарҳида ўқинг.
Қозоғистон Хитойга темир йўл қуради
wam.ae нашри Кazinformга таяниб, Абай вилоятида қуриладиган янги темир йўл линияси ҳақида хабар берди.
-Қозоғистоннинг Абай вилоятида Хитой билан чегарадаги учинчи темир йўл ўтиш пунктига олиб борувчи “Бақти-Аягўз” йўналиши бўйлаб узунлиги 272 километр бўлган янги темир йўл линияси қурилиши бошланди. Бу ҳақда Кazinform хабар берди... Лойиҳа транзит-транспорт салоҳиятини оширишга қаратилган. Қайта қуриш доирасида Хитой билан чегарада учинчи назорат пункти - Бақти-Шауешек очилади, - деб ёзади амирликлардаги нашр.
Шунингдек, ахборот агентлиги ёзишича, “Бақти-Аягўз” темир йўл линияси Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги транзит ўтказиш қобилиятини 28 миллион тоннадан 48 миллион тоннагача ошириш, жанубдаги назорат-ўтказиш пунктларидаги тирбандликни бартараф этиш ва қўшимча транзит ҳажмини жалб қилиш имконини бермоқда. Темир йўл 2027 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Айтиш жоизки, Абай вилоятида хусусий инвестор иштирокида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида йирик лойиҳа амалга оширилиши кутилмоқда. Темир йўл қурилишида 11 темир йўл вокзали, 47 кўприк, 23 темир йўл ва саккизта автомобиль йўл кесишмалари, бешта пиёдалар кўприги қурилади.
Қозоғистон хорижий инвесторлар билан аэропортни ишончли бошқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Қозоғистоннинг Ақтўбе, Туркистон ва Қизилўрда аэропортларини ишончли бошқарувга ўтказиш бўйича дунёнинг йирик инвесторлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси транспорт вазири Марат Карабаевга таяниб, Interfax хабар беради.
-Биз мамлакат аэропортларида мультимодаль марказларни яратиш учун зарур тажриба ва капиталга эга хусусий инвесторларни фаол жалб қилмоқдамиз. Жорий муҳокамалар Ақтўбе, Туркистон ва Қизилўрда аэропортларини бошқаришни тажрибали жаҳон инвесторларига ишониб топширишга қаратилган, - дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.
ОАВ маълумотларига кўра, хусусий инвесторларни жалб қилиш доирасида учиш-қўниш йўлакларини янгилаш, ёқилғи қуйиш мажмуалари, шунингдек, Астана, Алмати ва Чимкент аэропортларида йўловчи ва юк терминалларини кенгайтириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Қозоғистон ва Ўзбекистон яшил электр энергияси экспорти бўйича келишувга эришди
Қозоғистон ва Ўзбекистон Озарбайжон орқали Европага яшил электр энергиясини экспорт қилиш бўйича келишувга эришди, деб хабар қилмоқда Azernews Озарбайжон энергетика вазири Парвиз Шаҳбозовнинг Озарбайжон-Туркия сармоя форумидаги нутқига таяниб.
Озарбайжон вазири Нахчиван орқали Туркияга олиб бориладиган энергия йўлаги бўйича икки давлатнинг кенгайтирилган ишчи гуруҳи тузилишини маълум қилди.
-Шаҳбозовнинг эслатишича, Озарбайжон келажакда турли йўналишларда 5000 МВтгача яшил энергия экспорт қилишни режалаштирмоқда, жумладан, Нахчиван Мухтор Республикаси орқали 1000 МВт, - деб ёзади Озарбайжон нашри.
Хитой Қозоғистоннинг Каспий портларидаги инфратузилмани ўрганмоқда
Eurasianet нашри мамлакат Транспорт вазирлигига таяниб, Хитойнинг Shipbuilding Industry Corp. компанияси Қозоғистоннинг Ақтау ва Қуриқ портларида контейнер иншоотларини қуриш имкониятларини ўрганаётганини маълум қилди.
-Вазирлик баёнотида, China Railways Group Ltd. мавжуд йўналишларни модернизация қилиш, янги темир йўл линияларини қуриш лойиҳалари қизиқиш уйғотаётгани айтилган. Муҳокамалардан сўнг ҳали аниқ битимлар имзолангани йўқ, — деб ёзади газета.
Қозоғистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришда изчил ривожланмоқда
jamestown нашри Кazinformга таяниб, Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Туркиянинг учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий компанияни танлаш босқичида эканлигини маълум қилди. Шундай қилиб, ушбу баёнот Туркиянинг Анка учувчисиз ҳаво воситаларини Қозоғистонда ишлаб чиқариш 2024 йилда бошланиши ҳақидаги аввал эълон қилинган хабарни тасдиқлайди.
-Астана ва Анқара 2022 йил май ойида ушбу дронларни биргаликда ишлаб чиқаришга келишиб олган эди. Ўшанда Қозоғистоннинг машинасозлик ва Туркия аэрокосмик саноати ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаган ва Қозоғистонда дронларни йиғиш ва техник хизмат кўрсатиш тармоғини қуриш режаларини эълон қилган эди. Келишув туфайли Қозоғистон Туркиянинг жанговар учувчисиз учоқларини ишлаб чиқарадиган биринчи хорижий давлат бўлади, - деб ёзади нашр.
Қозоғистон Президенти БАА элчисига “Достық” орденини топширди
-Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Араб Амирликларининг Қозоғистондаги элчиси доктор Муҳаммад Саид Муҳаммад Ал-Аларикийни иккинчи даражали “Достық” ордени билан тақдирлаб, унинг икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, -деб ёзган wam нашри.
-Қозоғистон пойтахти Астанадаги Президент саройида бўлиб ўтган учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев БАА ва Қозоғистон ўртасидаги дипломатик ва мустаҳкам муносабатларни, БААнинг халқаро даражадаги позициясини юксак қадрлашини таъкидлади, деб ёзган нашр.
Шунингдек, нашрнинг ёзишича, элчи Ал-Аларикий нуфузли мукофотни топширгани учун Президент Тоқаевга миннатдорчилик билдирди. У Қозоғистон Республикасига равнақ ва фаровонлик тилаб, БАА ва Қозоғистон раҳбариятининг икки мамлакат ўзаро манфаатли бўлган турли соҳаларда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.