Қозоғистон хорижий ишчиларни жалб қилиш учун 16,5 минг квота ажратади

ASTANA. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Светлана Жакупова Ҳукумат йиғилишида Қозоғистонда хорижлик ишчилар меҳнатини ташкил этиш масалалари ҳақида гапирди.

Қытай жұмысшысы
Фото: Синьхуа

“2025 йил учун хорижий ишчиларни жалб қилиш квотаси 16,5 минг нафар қилиб белгиланди, шундан 14,2 мингтаси рухсатномалар берилди. Меҳнат инспекцияси томонидан чет эллик ишчиларнинг мамлакатимизда меҳнат қилиши, яъни улар билан тузилган меҳнат шартномалари қонунийлигини назорат қилиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тизими йўлга қўйилган. Натижада тизимга 9 мингдан ортиқ меҳнат шартномаси тузилди”, – деди Меҳнат вазири.

Хорижий ишчиларни жалб қилиш учун 51 та мутахассислик талаб қилинадиган касблар рўйхатига киритилиб, 566 нафар ишчи жалб этилди.

“Бугунги кунга келиб миграциянинг ижобий салдоси 3,8 минг кишини ташкил этди. 2 мингдан ортиқ ватандошлар ва муҳожирлар шимолий вилоятларга кўчирилган бўлиб, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра уларнинг “ортга қайтиш” ҳолатлари қайд этилмаган”, – деди С.Жакупова.

Сўнгги хабарлар