Қозоғистон Хитойга «Қорғас» маркази фаолиятини жонлантиришни таклиф қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Хитойдаги элчиси Шаҳрат Нуришев ХХР Савдо вазири ўринбосари – Хитойнинг халқаро савдо бўйича музокаралардаги вакили (вазирлик даражасида) Ван Шоувэн билан учрашди.
None
None

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида томонлар Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва минтақалараро ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилган.

Хусусан, суҳбатдошлар ушбу соҳаларда ҳамкорликка янгича ёндашувларни шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар.

Икки томонлама ҳамкорликка қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ш.Нуришев суҳбатдош эътиборини ўзаро товар айирбошлаш, жумладан, электрон тижорат ҳажмини ошириш бўйича доимий рағбатлантириш чораларини кўриш зарурлигига қаратди. Шу нуқтаи назардан, қозоғистонлик дипломат 2026 йилгача бўлган савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури бўйича келишувни тезлаштириш, шунингдек, савдо, сармоя ва минтақалараро ҳамкорлик соҳаларида иш механизмларини жонлантиришни таклиф қилди.

Элчи Қозоғистон томони Хитойга маҳаллий чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш турларини кенгайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, элчи Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктларининг самарали фаолият кўрсатиши ва «Қорғас» халқаро чегара ҳамкорлиги маркази фаолиятини жонлантираётгани ўзаро товар айирбошлашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Ўз навбатида, Ван Шоувэн Хитой томони Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги абадий ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги савдо ва сармоявий ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди.

Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирининг ўринбосари Қозоғистон томони томонидан ўзаро товар айирбошлаш ўсишини рағбатлантириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф этилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади.

Томонлар ЖСТ, ШҲТ, МДҲ ва «Марказий Осиё – Хитой» формати каби кўп томонлама ташкилотлар доирасида яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Учрашув якунлари бўйича томонлар музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида Қозоғистоннинг Хитойдаги элчихонаси ва ХХР Савдо вазирлиги ўртасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.


Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати


Сўнгги хабарлар