Қозоғистон халқлари тиллари куни муносабати билан 300 дан ортиқ тадбирлар ўтказилади

ASTANA. Kazinform - 5 сентябрда мамлакатимизда Қозоғистон халқлари тиллари куни нишонланади, деб хабар беради Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Праздник единства и добра: в Астане провели благотворительную ярмарку
Фото: Серж Матай

Республика бўйлаб қозоқ педагоги ва олими Ахмет Байтурсинов таваллуд куни байрамига бағишланган 300 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилади.

ҚР Фан ва олий таълим вазирлигининг Тил сиёсати қўмитаси Қозоғистон халқлари тиллари кунини нишонлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқди.

Тил куни - Қозоғистон халқи учун умумбашарий байрам бўлиб, қозоқ тилшунослиги ва адабиётшунослиги асосчиси Ахмет Байтурсинов таваллуд топган кунни нишонлашга бағишланган.

Байрам арафасида республика миқёсида байрам тадбирлари, жумладан, фестиваллар, форумлар, концертлар, маърифий учрашувлар, тил беллашувлари, давра суҳбатлари, семинарлар, илмий-амалий анжуманлар ва ҳоказолар ташкил этилади.

Вилоятлар ҳамда Алмати, Астана ва Чимкент шаҳарлари ҳокимликлари томонидан Тил кунини нишонлаш бўйича мавзули ҳафталиклар, ўн кунликлар ва ойликларни ўз ичига олган тадбирларнинг ҳудудий режалари тасдиқланди.

Республикадаги барча мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, олий ва ўрта таълим муассасалари ҳамда илмий муассасаларда очиқ дарслар, тарбиявий соатлар, тил танловлари, шеърхонлик кечалари, китоб кўргазмалари ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Сўнгги хабарлар