15:22, 08 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистон Германияга 90 минг тоннага яқин нефть жўнатди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Германияга 90 минг тоннага яқин нефть жўнатди. Келишувларга кўра, кўрсатилган ҳажм кўпаяди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Боку-Тбилиси-Жайҳон нефть қувури билан Қозоғистон нефтини экспорт қилиш бўйича келишувларимиз бор. Боку-Супса йўналишида нефтни ташиш имкониятлари муҳокама қилиняпти. Шунингдек, биз ОАВга Қозоғистон «Дружба» қувури орқали Германияга нефть етказиб беришни бошлаганини айтдик», – деди Алмасадам Сатқалиев Ҳукумат йиғилишида.
Қайд этиш жоизки, ушбу етказиб беришлар Қозоғистон нефтини транзит қилиш бўйича аввал тузилган шартномаларга мувофиқ амалга ошириляпти.
«Қозоғистоннинг углеводород хомашёси ҳажми халқаро шартномалар доирасида амалга ошириляпти. Тахминан 90 минг тонна жўнатилди. Келишувларга кўра, бу ҳажм кўпаяди», – деди Вазир.