17:38, 18 Август 2025 | GMT +5
Қозоғистон Ганада бадминтон турнирида бронза медалини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида қозоғистонлик спортчилар учинчи натижани кўрсатди, дея хабар беради Kazinform МОҚга таяниб.

Бадминтон бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакиллари Дмитрий Панарин ва Махсут Тожибуллаев Аккрада (Гана) JE Wilson Ghana International 2025 турнирида бронза медалини қўлга киритди.
Улар эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида учинчи натижани кўрсатди.
Спортчилар мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Бироқ бу турда улар Абинаш Моханти ва Аюш Паттанаяк (Ҳиндистон)га ютқазиб, бронза медали соҳибига айландилар.
Июль ойида Қозоғистоннинг бадминтон бўйича ўсмирлар терма жамоаси Пазаржик (Болгария) шаҳрида ўтказилган VICTOR Bulgaria Junior Challenge 2025 турнирида иккита совринни қўлга киритди.