Қозоғистон ғалласи янги бозорларга чиқиши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Европа Иттифоқи давлатларининг дон экспорти учун янги бозорларига чиқиш йўлларини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон Қозоғистон буғдойи ва унининг анъанавий импортчилари ҳисобланади. Вазирлик Хитой, Кавказ мамлакатлари (Озарбайжон, Грузия), Покистон, Туркия ва Эронга экспорт ҳажмини ошириш, шунингдек, Европа Иттифоқи бозорларини очиш устида ишламоқда», — дейилади вазирликнинг Казинформ агентлиги сўровига берган жавобида.

Бу йил асосий буғдой етиштирувчи Россия ва Украинадаги геосиёсий вазият туфайли жаҳон бозорида буғдойга талаб юқори.

«Бу омил Қозоғистоннинг буғдой ва ун экспорти ҳажмининг ошишига таъсир кўрсатди. Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январ-март ойларида буғдой экспорти 2 млн 25 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига (2021 йил январ-март – 1 млн 240 минг тонна) нисбатан 1,6 баробар кўпдир. Жорий йилнинг 8 июл ҳолатига экспорт 3 млн 035,5 минг тоннани ташкил этди. Шу муносабат билан жорий қилинган чеклов чораларига қарамай, жорий йилда анъанавий маҳсулотлар сотиладиган бозорларда буғдой ва ун экспорти даражаси сақланиб қолади», — дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар