Қозоғистон етакчи мамлакатларнинг «Б» гуруҳидан «А» гуруҳига кўтарилди

None
ASTANA. Каzinform – Қозоғистон Давлат хизматлари индекси (PSD) бўйича 198 давлат орасида 6-ўринни эгаллади, дея хабар беради Кazinform.

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълумотларига кўра, Жаҳон банкининг GovTech глобал ҳамкорлиги кўмагида йўлга қўйилган GovTech етуклик индекси (GTMI) саноатнинг тўртта асосий йўналишининг ривожланишини баҳолайди. Хусусан, ҳукумат тизимининг асосий индекси (CGSI), давлат хизматларини кўрсатиш индекси (PSDI), фуқароларнинг рақамли иштироки индекси (DCEI) ва ҳукумат технологияларини қўллаб-қувватлаш индекси (GTEI).

Қозоғистон давлат хизматлари индекси (PSD) бўйича 198 давлат орасида 6-ўринни эгаллади. Эслатиб ўтамиз, 2022 йил кўрсаткичлари бўйича Қозоғистон етуклик индекси (GTMI) бўйича сезиларли натижа кўрсатди. Шу тариқа, жаҳон рейтингида мамлакат «Б» гуруҳидан «А» гуруҳига кўтарилди. Бу мамлакатда GovTech соҳаси ривожланаётганидан далолат беради.

Бугунги кунда Қозоғистон БМТнинг электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича глобал рейтингида (EGDI) 28-ўринни эгаллаб, юқори натижаларга эришган давлатлар гуруҳига киритилган. Шунингдек, мамлакат онлайн хизматлар кўрсатиш бўйича жаҳон рейтингида юқори ўринларда туради. Мамлакат 8-ўринни эгаллаб, онлайн хизматларни таклиф қилиш бўйича 10 та давлат қаторига кирган. Ушбу нуфузли рўйхатга Эстония, Финляндия, Жанубий Корея, Дания, Сингапур, Янги Зеландия, Австралия, АҚШ ва Япония каби электрон ҳукумат етакчилари ҳам киради.

GovTech - бу аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш ва ҳокимият ҳамда давлат муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш технологиялари соҳаси.

Сўнгги хабарлар
telegram