Қозоғистон енгил атлетика бўйича биринчи медални қўлга киритди

None
Фото: olympic.kz
BANGKOK. Kazinform – Қозоғистон енгил атлетика терма жамоаси вакили Шедрак Коеч Кимутай Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Olympic.kz нашрига таяниб.

Спортчи 10 000 метрга югуришда тақдирланди. Кимутай иккинчи ўринни эгаллади - у Қозоғистон жамоасига биринчи медалини келтирди.

Маррага биринчи бўлиб япониялик Рен Тазава келди. Кучли учликни Абхишек Пал (Ҳиндистон) якунлади.

Сўнгги хабарлар
telegram