08:20, 11 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистон Элчиси Ҳиндистон Ташқи ишлар ва маданият вазири билан учрашди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Элчиси Нурлан Жалғасбаев Ҳиндистон Давлат Ташқи ишлар ва маданият вазири Минакши Лекхи билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Учрашув аввалида томонлар икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий қутлашди. Томонлар Қозоғистон-Ҳиндистон икки томонлама муносабатларининг барча долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар «Марказий Осиё – Ҳиндистон» биринчи саммити доирасида эришилган келишувларни яқин келажакда ҳаётга татбиқ этиш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.