Қозоғистон Элчиси Арманистон Иқтисодиёт вазири билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Элчиси Болат Иманбаев Арманистон Иқтисодиёт вазири, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Арманистон ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Ваган Керобян билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Суҳбат чоғида Элчи Қозоғистон Ҳукумати томонидан мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазиятни янада ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан иқтисодий ва демократик ислоҳотлар йўналиши, шунингдек, хорижий сармояларни жалб этиш ҳамда Қозоғистоннинг халқаро мажбуриятлари дахлсизлиги ҳақида тушунтиришларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, Арманистон томони Қозоғистон раҳбариятининг сиёсатини қўллаб-қувватлашини ва мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди. Шу нуқтаи назардан, томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини, шунингдек, Ҳукуматлараро комиссиянинг 2021 йил 26 майдаги 8-мажлиси баённомасини ва 2022 йилга мўлжалланган иш режасини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар.

Вазир 2021 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми юқори ўсиш динамикасини қайд этиб, Евроосиё интеграция маконида катта салоҳият ва ўсиш истиқболларидан фойдаланган ҳолда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Томонлар иқтисодий кун тартибининг кўплаб масалалари бўйича икки давлат манфаатлари мос келишини қайд этиб, ўзаро тажриба алмашиш, ишбилармонлик алоқаларини янада йўлга қўйиш ва янги имкониятларни излаш муҳимлигини таъкидладилар.

Қозоғистон-Арманистон иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Элчи Б.Иманбаев В.Керобянга Қозоғистон раҳбарияти номидан «Қозоғистон Мустақиллигига 30 йил» медалини топширди.



Сўнгги хабарлар