Қозоғистон дори воситаларини қайси давлатларга экспорт қилади

ALMATY. Kazinform — Ўтган йили Қозоғистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 21,8 фоизга ошиб, 171,6 миллиард тенгега етди. Ушбу соҳага киритилган инвестициялар 2 баробар ошиб, 91,3 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Kazinform сўровига жавобида айтилган.

Дәрілер
Фото: Александр Павский/Kazinform

Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2024 йилда фармацевтика маҳсулотлари экспорти 27 874,34 минг АҚШ долларига етган.

Аасосан Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Словения, Туркманистон, Мўғулистон, Грузия, Молдова, Украина ва Тожикистонга экспорт қилинди.

Қозоғистонда фармацевтика ишлаб чиқарувчилар сони 207 та бўлиб, улардан 43 таси дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 164 таси тиббий буюмлар ишлаб чиқаради.

25 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар GMP сертификатига эга.

Давлат раҳбарининг фармацевтика бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улушини 50 фоизга етказиш тўғрисидаги топшириғини бажариш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Сўнгги хабарлар