Қозоғистон дони экспорт ҳажми ўсиб боряпти
«Қозоғистон темир йўли» МК маълумотларига кўра, 2024 йил сентябрдан 2025 йил 25 майга қадар янги ҳосилнинг ғалла экспорти ҳажми 8,2 миллион тоннани ташкил этди, деб хабар беради Kazinform.

Бу 2023-2024 йилларнинг шу даврига нисбатан 58,1 фоизга кўпдир.
Экспорт ҳажмининг сезиларли ўсиши Қозоғистон донига ташқи бозорларда талаб юқори эканлигини тасдиқлайди, шунингдек, етказиб бериш географиясини кенгайтириш ва логистика инфратузилмасини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини кўрсатади.
Асосий экспорт йўналишларига анъанавий бозорлар киради: Ўзбекистон – 2,9 миллион тонна (+30,3 фоиз), Тожикистон – 1,1 миллион тонна (+47,7 фоиз), Афғонистон – 274 минг тонна (+31,7 фоиз), Қирғизистон – 192 минг тонна (ўсиш 1,7 баробар), Эрон – 951 минг тонна (ўсиш 17,3 баробар), Озарбайжон – 64 минг тонна (ўсиш 17,3 баробар), Озарбайжон – 62 минг тонна (16,2 баробар).
ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги агросаноат мажмуасининг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, жумладан, логистикани оптималлаштириш ва Қозоғистон ғалласини халқаро бозорларда илгари суриш бўйича фаол ишларни давом эттиряпти.