Қозоғистон делегацияси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида иштирок этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Aсқар Мамин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича асосий Конвенциясини имзолаган давлатлар конференциясининг 26-сессиясида иштирок этади, дея хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

«Президент Қасим-Жомарт Токаев Бош вазир Aсқар Маминга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича асосий Конвенцияси (CОP26) иштирокчилари конференциясининг 26-сессиясидаги Қозоғистон делегациясига раҳбарлик қилишни топширди», — деб ёзди у Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, учрашув Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар
telegram