Қозоғистон дам олиш учун қулай бўлган 10 та давлат қаторига кирди

None
ASTANA. Kazinform – Машҳур Curly Tales веб-сайти версиясига кўра, Қозоғистон дам олиш учун қулай бўлган ТОП-10 давлат қаторига кирди, деб хабар бермоқда Kazinform.

ҚР Маданият ва спорт вазирлиги маълумотларига кўра, Curly Tales – food, travel, experiences & lifestyle сайти замонавий кўчманчилар мавзусига бағишланган платформадир.

Сайтда сайёҳларга ушбу ойда ташриф буюриш тавсия этиладиган мамлакатлар мавжуд.

Бюджет йўналишлари рейтингига Қозоғистондан ташқари Туркия, Грузия, Миср, Ветнам, Лаос, Кения ва бошқа давлатлар киритилди.

Рейтинг муаллифлари сайёҳларга, Қозоғистондаги Шарин дарасига бориб, каньон гўзаллигини тамоша қилишни тавсия этади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Британиянинг машҳур Condé Nast Traveller журналида чоп этилган The most breathtaking places to visit in Kazakhstan мақоласида мамлакат бўйлаб саёҳатнинг асосий йўналишлари ҳақида ёзилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram