19:07, 26 Сентябр 2022 | GMT +6
Қозоғистон чегара пунктлари штат режимида ишламоқда - МХҚ
ASTANA. Кazinform – Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Қозоғистон-Россия чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ёпилгани ҳақидаги маълумотлар тарқалмоқда. Миллий хавфсизлик қўмитаси бу маълумотни рад этди, деб хабар беради Kazinform.
«Қозоғистон назорат-ўтказиш пунктлари штат режимида ишламоқда. Давлат чегараси орқали одамларни, транспорт воситаларини, товарларни ва юкларни олиб ўтиш Қозоғистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади. Россия томонидан назорат-ўтказиш пунктларининг ёпилиши ҳақида расмий маълумот олинмаган», — дейилади қўмита хабарида.