Қозоғистон бўйлаб шамол кучайиб, жанубий ҳудудларда чанг бўронлари кутилмоқда
ASTANA. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 28 май куни мамлакатда содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.

Маълумотларга кўра, циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари Қозоғистоннинг шарқий қисмига таъсир қилишда давом этиб, момақалдироқ ва ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Қозоғистон Республикасининг қолган ҳудудларида антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.
Республика бўйлаб шамол кучайиб, жанубда чанг бўронлари, шимол ва шарқда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
— Кечаси Абай вилоятининг жануби ва шарқида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида 2-3 даража совуқ бўлади, — деб ёзади синоптиклар.
Жетису вилоятининг шарқи ва марказида, Қизилўрда вилояти шимолида, Манғистау вилоятининг ғарбида, Ақтўбе вилоятининг ғарби, шимоли ва жанубида, Павлодар вилоятининг шарқи ва марказида, Жамбил вилоятининг шимоли ва жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва шарқида, Атирау вилоятининг шимоли ва шарқида, Туркистон вилоятининг жануби ва шарқида, Алмати вилоятининг марказида ёнғин хавфи кутилмоқда.
Қизилўрда вилоятида, Туркистон вилоятининг шимоли, чўл ва тоғ олди ҳудудларида, Жамбил вилоятининг ғарби ва шарқида, Ақтўбе вилоятининг жануби-шарқида, Атирау вилоятининг жануби ва ғарбида, Алмати вилоятининг ғарби ва шимолида, Қостанай, Абай, Улитау вилоятларининг жанубида, Павлодар ва Жетису вилоятларининг ва жануби-шарқида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, 27 май куни Қозоғистоннинг аксарият қисмида момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши ҳақида хабар берган эдик.