Қозоғистон Бош вазири фермерларни арзон дизель билан таъминлашга топшириқ берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарур. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смайлов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Давлатимиз раҳбари баҳорги экишни сифатли ва ўз вақтида ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Фермерларни арзон дизел ёқилғиси, уруғлик, ўғит ва пестицидлар билан таъминлаш масаласини ҳал этиш зарур. Вилоятлар ҳокимликлари тегишли технологиялардан фойдаланган ҳолда намлик захираларини сақлаш ва эҳтиёткорлик билан фойдаланиш чораларини кўришлари керак», - деди Алихан Смайлов.

Шу билан бирга, Бош вазир қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

«Қишлоқ хўжалиги вазирлигига жорий йилнинг 1 июнига қадар ягона давлат ахборот тизимини яратиш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш, шунингдек, ахборот тизимидан бепул фойдаланишни таъминлашни топшираман. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларидан тенг фойдаланиш ва уларнинг қарши мажбуриятларини тасдиқлаш иқтисодиётнинг ҳажми ва шаклидан қатъи назар, агросаноат комплекси субъектлари учун мажбурий шарт бўлиши керак», - деди Бош вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар