Қозоғистон БМТнинг кибер хавфсизлик индексида 9 поғонага кўтарилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг глобал киберхавфсизлик индексида Қозоғистон 9 поғона кўтарилиб, 31-ўринни эгаллади (илгари - 40-ўрин). Бу ҳақда Халқаро электралоқа иттифоқининг 29 июн куни бўлиб ўтган конференциясида Глобал киберхавфсизлик индексининг 4-нашрининг ҳисоботида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Рақамли ривожланиш вазирлигига асосланиб.

МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон 2-ўринни эгаллаб турибди, биринчи ўринда - Россия.

Рейтинг давлатнинг қонунчилик базаси, техник ва ташкилий чоралари, халқаро майдондаги фаолияти ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш салоҳиятига асосланган.

Мамлакатнинг «Қозоғистон кибер қалқони» ва «Рақамли Қозоғистон» каби стратегик дастурларида ХЭАИ Глобал киберхавфсизлик индекси ахборот хавфсизлигининг асосий кўрсаткичидир.

Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ўзаро манфаатли шериклик ва киберхавфсизликни ривожлантиришда қўллаб-қувватлаганлиги учун Иттифоқ ходимларига миннатдорчилик билдиради.

Глобал киберхавфсизлик индекси тўғрисидаги ҳисоботнинг тўлиқ версияси ХЭАИ расмий сайтида эълон қилинган.


Сўнгги хабарлар
telegram