Қозоғистон билан янада самарали ҳамкорликка умид қиламиз - Қатар Амири

Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Доҳага ташрифи якунларидан мамнунлигини билдирди, деб хабар беради Kazinform.

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Доҳага ташрифи
Фото: Ақорда

– Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ташрифи, Қатар ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш борасидаги муҳокамаларимиздан мамнунмиз. Биз икки дўст мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш механизмлари бўйича келишиб олдик ва янада самарали ҳамкорлик, умумий интилишлар ва орзу қилинган амбицияларга мувофиқ барқарор шериклик ўрнатилишига умид қиламиз», – дея қайд этди Қатар Амири Х ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев 13-14 февраль кунлари илк давлат ташрифини Қатарга амалга оширди. Diwan Amiri саройида Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида Қозоғистон Республикаси Президенти икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришни таклиф қилди. Музокаралар натижасида Қозоғистон ва Қатар ўртасида алоқа, энергетика, нефть-газ ва бошқа муҳим соҳалар бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Давлати Маслаҳат кенгаши аъзоларига мурожаат қилиб, Қозоғистоннинг жорий глобал ва минтақавий кун тартиби бўйича қарашлари билан ўртоқлашди. Қозоғистон Президенти Маслаҳат кенгашида нутқ сўзлаган биринчи хорижий Давлат раҳбари бўлди.

Қозоғистон раҳбарига Қатар давлати ва бутун инсоният олдидаги хизматлари учун Қатар давлати асосчиси Шайх Жассим бин Муҳаммад бин Танининг қиличи топширилди.

Сўнгги хабарлар