Қозоғистон аёллар терма жамоасининг бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги рақиблари аниқланди

ASTANА. Кazinform - Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича World Boxing шафелигида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида Қозоғистон аёллар терма жамоасининг рақиблари аниқланди.

бокс
Фото: World Boxing Cup Astana 2025

Қуръа натижаларига кўра, айрим вазн тоифаларида мамлакат чарм қўлқоп усталари бирданига 1/4 финалга йўл олишса, яна бир гуруҳ 1/8 финалда рингга кўтарилади. Жаҳон чемпионатини 1/16 финалдан бошлайдиган қозоғистонликлар ҳам бор.

1/4 финал:

80 кг дан юқори: Елдана Талипова (Қозоғистон) - Грейс Бакл (Англия) ва Селин Ли-Ло (Янги Зеландия) жуфтлиги ғолиби.

1/8 финал:

48 кг: Назим Қизайбай (Қозоғистон) - Лилия Шелецкий (Венгрия) ва Лам Хонг Ки (Гонконг) жуфтлиги ғолиби;

51 кг: Алуа Балқибекова (Қозоғистон) - Фатма Мансури (Жазоир) ва Мун Гьонг (Жанубий Корея);

70 кг: Наталья Богданова (Қозоғистон) - Тхокчом Суприя Деви (Ҳиндистон) ва Дитте Фростхольм (Дания) жуфтлиги ғолиби;

75 кг: Надежда Рябец (Қозоғистон) - Ван Лина (Хитой);

80 кг: Гулсая Ержан (Қозоғистон) - Ивета Лесинските (Литва).

1/16 финал:

54 кг Элина Базарова (Қозоғистон) - Нигина Ўктамова (Ўзбекистон);

57 кг: Карина Ибрагимова (Қозоғистон) - Панагита Кузилу (Греция);

60 кг: Виктория Графеева (Қозоғистон) - Садику Д (Косово);

65 кг: Аида Абикеева (Қозоғистон) - Анна Луца Хамори (Венгрия).

Ливерпуль (Англия) шаҳрида илк бор World Boxing шафелигида ўтказиладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига 68 давлатдан жами 554 нафар (329 нафар эркак, 225 нафар аёл) спортчи етиб борди.

4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтадиган жанглар «Qazaqstan» және «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

4-10 сентябрь кунлари саралаш босқичида дунёнинг турли бурчакларидан боксчилар ўзаро куч синашади.12-13 сентябрь кунлари ярим финал, 13-14-сентябрь кунлари эса финал баҳслари ўтказилади.

Сўнгги хабарлар