Қозоғистон арзон уй-жойлар бўйича Осиё давлатлари орасида 13-ўринни эгаллади

ASTANА. Кazinform – Numbeо экспертларининг рейтингига кўра, Қозоғистонда уй-жойдан фойдаланиш кўрсаткичи жуда яхши. Осиёнинг 40 та давлати орасида 13-ўринни, дунёнинг 113 давлати орасида 33-ўринни эгаллади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Ranking.kz порталига кўра, рейтинг квартира нархининг оиланинг ўртача йиллик даромадига нисбати асосида тузилган бўлиб, у «соф» иш ҳақига боғлиқ.

Таққослаш учун: Ўзбекистон бу рейтингда бор-йўғи 75-ўринни, Россия – 88, Беларусь – 90-ўринни эгаллаган.

Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби нефть ва газга бой давлатлар рейтингнинг юқори қисмида, Сурия эса қуйида жойлашган.

Мисол учун, РИА рейтингига кўра Эвропанинг 33 мамлакати орасида Қозоғистон аҳоли жон бошига ипотека кредитлари бўйича паст кўрсаткичга эга (Украинадан ташқари), гарчи ипотека бозорининг ривожланиш суръати бошқа мамлакатларга нисбатан юқори.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар