Қозоғистон Ал-Ақсо масжидига қилинган ҳужум кескинлашганидан хавотирда

None
ASTANА. Каzinform – Қозоғистон Яқин Шарқда Ал-Ақса масжидига қилинган ҳужум кескинлашганидан хавотирда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Муқаддас Ал-Ақсо масжидида мусулмонларга қилинган ҳужум туфайли Яқин Шарқда кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдиради. Умид қиламизки, томонлар ўзини тутиб, зўравонлик ва вазиятни янада кескинлаштиришга олиб келадиган, провокацион ҳаракатларга йўл қўймайди», — деди вазирликда ўтказилган матбуот анжуманида Айбек Смадияров.

Унинг сўзларига кўра, у сиёсий, диний ва жамоат етакчилари Рамазон ва Песах ойларида кескинликни камайтириш учун қўлларидан келганини қилишларига умид қилмоқда.

«Қозогʻистон халқаро ҳамжамиятнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари асосида Яқин Шарқ муаммосини тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, ҳар доим бағрикенглик ва динлар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга чақиради», — деди у.

Муаллиф: Ербол Жанат

Сўнгги хабарлар
telegram