Қозоғистон аҳолиси 20,3 миллион кишига етди – Статистика бюроси

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон аҳолиси 2025 йил 1 май ҳолатига кўра 20 миллион 353 минг 265 кишига етди. Бу ҳақда ҚР Миллий статистика бюроси хабар берди.

санақ
Фото: egemen.kz

Йил бошидан буён мамлакат аҳолиси 69,8 минг кишига кўпайди. Шундан табиий ўсиш 63,4 минг кишини, миграция ҳисобига ўсиш эса 6,3 минг кишини ташкил этди.

Аҳолининг энг юқори ўсиши пойтахтда қайд этилди. Бу даврда Астана аҳолиси сони 29,7 минг кишига кўпайган. Ушбу ўсишнинг 78,3 фоизи миграция ҳисобига таъминланди.

Статистик маълумотларга кўра, ижобий миграция салдоси 5 та вилоят – Алмати ва Манғистау вилоятларида, шунингдек, республика аҳамиятига эга учта шаҳар – Астана, Алмати ва Чимкентда кузатилган.

Бундан ташқари, бюронинг 12 май куни эълон қилинган маълумотларига кўра, январь-март ойларида мамлакатга келганлар сони 4923 нафарни, чет элга чиқиб кетганлар сони эса 1122 нафарни ташкил қилган. Миграция тафсири 3801 кишини ташкил этди.

Ҳужжатда қайд этилганидек, мамлакатнинг асосий миграция алмашинуви МДҲ давлатлари билан амалга оширилади. Бу давлатлардан келганлар улуши 84,1 фоизни, жўнаб кетганлар улуши эса 68 фоизни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар