Қозоғистон Афғонистонга 272 тонна гуманитар ёрдам юборди

ASTANA. Kazinform - ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги KazAID халқаро ривожланиш агентлиги кўмагида Афғонистонга катта миқдордаги гуманитар ёрдам партиясини жўнатди.

Қазақстаннан Ауғанстанға 36 гуманитарлық көмек вагоны келіп жетті
Фото: ТЖМ

Жами 272 тонна 728 килограмм оғирликдаги 26 вагон гуманитар ёрдам темир йўл орқали Кобулга етказилди.

Унга чодирлар, шакар, кўрпа-тўшак, гўшт консервалари ва ун киради.

Эслатиб ўтамиз, шу йил апрель ойида Қозоғистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатган эди. Ўшанда ҳаво йўли орқали дори воситалари, тиббий буюмлар, шахсий ҳимоя воситалари етказиб берилган бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 3 тонна 396 килограммни ташкил этган.

“Қозоғистон яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўналишига содиқ қолган ҳолда минтақада гуманитар барқарорликни таъминлашга бундан буён ҳам ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди”, — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар