Қозоғистон аҳолиси сони қанчага етди

ASTANA. Кazinform – Жорий йилнинг 1 июл ҳолатига кўра Қозоғистон аҳолиси сони 19 899 377 кишига етди, деб хабар беради Кazinform.
None

Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 19.899.377 кишидан 12.317.671 нафари шаҳарларда, 7.581.706 нафари қишлоқларда истиқомат қилади.

Жами аҳолининг 48,8 фоизини эркаклар, 51,2 фоизини аёллар ташкил этади.

Йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда 189,5 минг чақалоқ туғилган бўлиб, улардан 98 минг нафари ўғил, 91,5 минг нафари қиз болалардир.

Туғилиш коэффиценти юқори бўлган ҳудудлар: Манғистау ва Туркистон вилоятлари ҳамда Чимкент шаҳри.

Биринчи ярим йилликда мамлакатда 63,6 минг киши вафот этган. Олти ойда аҳолининг табиий ўсиши 125,9 минг кишини ташкил этди.

Сўнгги хабарлар