Қозоғистон аҳолиси ёппасига нақд пулсиз операцияларга кўчмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда онлайн тўловлар улуши 83 фоиздан ошди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Тўлов тизими жадал ривожланмоқда. Жорий йилнинг 5 ойида аҳолининг нақд пулсиз операциялари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 51 фоизга ошиб, 35,6 триллион тенгега етди. Онлайн тўловлар улуши 83 фоиздан ошди», — деди Миллий банк раиси.

Ғалимжан Пирматовнинг айтишича, Миллий тўлов тизимининг таркибий қисмлари жорий қилинган. Унинг доирасида тезкор тўловлар тизими ва тўлов карталарининг банклараро тизимини яратиш бўйича ишлар амалга оширилди. 9 та банк тезкор тўловлар тизимида иштирок этиш бўйича шартнома имзолади. Улардан 4 таси ўз мижозлари учун тезкор тўлов тизими хизматларидан фойдаланиш имкониятини очиб берди. Қолган банклар жорий йилнинг октябр ойигача босқичма-босқич қўшилади.

«Ҳозирги кунда карталар билан тўловларни қабул қилиш бўйича хизматлар кўрсатувчи барча банклар Банклараро тўлов карталари тизимига қўшилди. Келгусида биз ушбу хизматлар кўламини кенгайтириш, молиявий хизматларнинг шаффофлиги ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун Open API ва Open Banking хизматларини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, молия ташкилотларининг онлайн хизматлари хавфсизлигини таъминлаш учун биометрик идентификация хизматини кенгайтиришни режалаштирганмиз», — деди у.

Сўнгги хабарлар