Қозоғистон 6 ойда 39,6 миллион тонна нефть экспорт қилди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон 6 ойда 49,9 миллион тонна нефть қазиб олиб, 39,6 миллион тонна нефть экспорт қилди. Бу ҳақда Энергетика вазири Ерлан Ақкенженов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

– Ҳисобот даврида нефть қазиб олиш ҳажми 49,9 миллион тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111,6 фоизни ташкил этди. Йил охиригача 96,2 миллион тонна нефть қазиб олиниши кутилмоқда, - деди у.
Маълум қилинишича, Қозоғистон йилнинг биринчи ярмида 39,6 миллион тонна нефть экспорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,9 фоизга кўпдир.
– Йил охиригача 70,5 миллион тонна нефть экспорт қилиш режалаштирилган, – деди Энергетика вазири.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ҳукумат томонидан жорий йилнинг январь-июнь ойларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва республика бюджети ижроси кўриб чиқилмоқда. Қозоғистон иқтисодиёти 6 ойда 6,2 фоизга ўсди.