Қозоғистон 2027 йилдан бошлаб ягона суғурта моделига ўтади

ASTANА. Кazinform — ҚР Бош вазири ўринбосари Қанат Бозимбаев соғлиқни сақлаш соҳасидаги жорий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди.

тиббий суғурта
Фото: Астана ҳокимлиги

Унинг сўзларига кўра, бу қадамлар тиббий ёрдам сифатини яхшилашга қаратилган. Бош вазир ўринбосари мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилганидан бери соҳани молиялаштириш уч бараварга ошганини таъкидлади.

— Бу йил тиббий ёрдамнинг ягона пакети тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Унда 2027 йилдан бошлаб ягона суғурта моделига босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилган. Шу муносабат билан мажбуриятларнинг 35 фоизи бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми тизими ва 65 фоизи МИТС(Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта) тизими томонидан молиялаштирилади. Секторни рақамлаштириш доирасида E-Densaulyk экотизими ишлаб чиқилади ва 17 та ахборот тизими оптималлаштирилади, — деди Қанат Бозимбаев Парламент Мажилисининг ялпи мажлисида.

Шунингдек, у бутун мамлакат бўйлаб соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

— Сўнгги уч йил ичида Миллий онкология маркази, шошилинч тиббий ёрдам ва юқумли касалликлар марказлари ҳамда бошқа ташкилотлар учун бинолар қурилди. Қишлоқларда соғлиқни сақлашни модернизация қилиш бўйича миллий лойиҳа доирасида жорий йил охирига қадар 655 та бирламчи тиббий ва санитария ёрдами муассасаларини қуриб битказиш режалаштирилган, улардан 637 таси қуриб битказилган, — деди Бош вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Соғлиқни сақлаш вазирига мажбурий тиббий суғурта тизимини янада самаралироқ қилишни топширгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар