Қозоғистон 2027 йилда бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
ASTANA. Кazinform - World Boxing халқаро федерацияси 2027 йилда бокс бўйича жаҳон чемпионатига Астана шаҳри мезбонлик қилишини расман эълон қилди. Бу ҳақда ҚР Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.

Ушбу жаҳон чемпионати халқаро мусобақалар тақвимида муҳим воқеа бўлади. Чунки турнир 2028 йилда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари арафасида ўтказилади. Чемпионат ўтказиладиган сана ва ташкилий тадбирлар ҳақида қўшимча маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.
– 2027 йилда Олимпия ўйинлари олдидан бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш Қозоғистон учун катта шараф ва масъулиятдир. Мамлакатимиз йирик халқаро спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш бўйича катта тажрибага эга ва ишончим комилки, мазкур турнир ҳам ана шу анъанадан узоқлашмайди. Олимпиада олдидан ушбу чемпионат муҳимлигини тушунган ҳолда, World Boxingга билдирган ишончи учун миннатдорчилик изҳор қиламан, – деди Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, World Boxing Олимпия комиссияси раиси Геннадий Головкин.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон тарихда иккинчи марта бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Аввалроқ эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2013 йилда Алмати шаҳрида ўтказилган эди.
Аввалроқ Қозоғистон боксчилари Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 2- ўринни олгани ҳақида хабар берган эдик.