Қозоғистон 16 та халқаро рейсни қисқартиради

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон октябрь ойининг ўрталарига қадар 16 та халқаро рейсни қисқартиради, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вице-вазири - ҚР Бош давлат санитария шифокори Ерлан Қиясов маълум қилди.

«Ҳозир парвозларни қисқартириш масаласи муҳокама қилинмоқда. Ҳозир курорт мавсуми якунланмоқда. Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги курорт шаҳарларига парвозларни қисқартириш жадвалини ишлаб чиқди. Менинг фикримча, бу фуқароларимизга ноқулайлик туғдирмайди, чунки у ёқда мавсум ёпилмоқда. Октябрь ўрталарига қадар 16 та рейсни қисқартириш режалаштирилган. Келгусида эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб қарор қабул қиламиз», - деди Е.Қиясов Kazinform мухбирининг саволига жавобан.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой халқаро парвозларни чеклашни таклиф қилганди.

ҚР Бош давлат санитария врачининг қарорига биноан аэропортлар янги қоидалар бўйича халқаро рейсларга йўловчиларни қабул қила бошлайди. Йўловчилардан анкета, термометрия ва ПЗР сертификати талаб қилинади.

Муаллиф:Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар