Қозоғистон 1,6 млн тонна ғалла экспорт қилди
ASTANA. Kazinform – 2025 йил 1 сентябрдан 19 октябргача Қозоғистон 1,6 миллион тонна янги дон экспорт қилди. Бу ҳақдаҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Қозоғистон темир йўли” Миллий компанияси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан 19 октябргача Қозоғистон 1,6 миллион тонна янги дон экспорт қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кўпдир (2024 йилда – 1,4 миллион тонна).
“Экспорт ҳажмининг ўсиши асосан Марказий Осиё ва Кавказ йўналишида кузатилмоқда. Масалан, Ўзбекистонга экспорт 41 фоизга ошиб, 568 минг тоннадан 801 минг тоннага етди. Тожикистонга эса 3,8 фоизга (236 минг тоннадан 245 минг тоннагача), Қирғизистонга етказиб бериш эса 2,6 бараварга, 17 минг тоннадан 45 минг тоннагача ошди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, Озарбайжонга экспорт 3,4 баробарга (11 минг тоннадан 38 минг тоннагача), Афғонистонга етказиб бериш 28,6 фоизга, 56 минг тоннадан 72 минг тоннага, Туркманистонга экспорт эса 66,7 фоизга, 3 минг тоннадан 5 минг тоннага ошган.