Қозоғистон 15 та шаҳарга янги авиарейсларни йўлга қўяди

ASTANA. Kazinform – 2025 йилда Қозоғистонда 32 та янги халқаро ҳаво йўналишлари очилади, улардан 15 таси қозоғистонликлар учун мутлақо янги йўналишларга айланади. Бу ҳақда ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

самолёт
Фото: wikipedia.org

“Жорий йилда 32 та янги халқаро ҳаво йўналишлари очилмоқда. Улардан 15 таси Қозоғистон учун мутлақо янги шаҳарлардир. Қувонарлиси, ушбу йўналишларнинг аксариятига Қозоғистон авиакомпаниялари хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, бозоримизга бешта янги арзон авиакомпаниялар кирди – бу “очиқ осмон” режимининг кенгайтирилиши туфайли мумкин бўлди”, — деди Марат Қарабаев Сенат мажлиси чоғида.

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, қуйидаги шаҳарларга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади:

  • Мюнхен
  • Қоҳира
  • Гуанчжоу
  • Шанхай
  • Дананг
  • Абу-Даби
  • Ҳургҳада
  • Бусан
  • Ўш
  • Мумбай
  • Гулжа
  • Рим
  • Газипаша
  • Будапешт
  • Самарқанд

“Очиқ осмон” режими узайтирилгандан сўнг Қозоғистон бозорига кирадиган янги арзон авиакомпаниялар орасида:

  • 1. Spice Jet (Ҳиндистон)
  • 2. Thai AirAsia X (Таиланд)
  • 3. Easter Jet (Жанубий Корея)
  • 4. T’Way Air (Жанубий Корея)
  • 5. Air Arabia Abu Dhabi (БАА)
Сўнгги хабарлар