12:30, 28 Октябрь 2023 | GMT +5
Костенко номидаги конда ҳалок бўлган кончилар сони 21 нафарга етди
Қарағанди вилоятидаги “Костенко” номидаги конда содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган кончилар сони 21 нафарга етди, 23 нафар кончи ҳануз ер остида қолмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири Айзада Агилбаева воқеа жойидан.
Эслатиб ўтамиз, бугун тунда Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги шахтада ёнғин содир бўлгани, 11 киши ҳалок бўлган, 18 киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
ҚР Президенти Қарағанди вилоятида кончилар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Давлат раҳбари Ҳукуматга “АрcелорМиттал Темиртау” билан ҳамкорликни тўхтатишни топширди.