Костенко конидаги қурбонлар сони 22 нафарга етди
Қарағанди вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, Костенко конида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“АрcелорМиттал Темиртау” АЖ Костенко конида содир бўлган воқеа муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Қарағанди вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот ва психологик ёрдам олиш учун (8-7172) 70-41-08, (8-7212) 51-72-23, 49-72-70 ишонч телефонлари ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қарағанди вилоятидаги Костенко конида портлаш содир бўлган.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кончиларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари, шунингдек, “АрcелорМиттал Темиртау” билан инвестициявий ҳамкорликни тўхтатиш бўйича топшириқ берди.
Бош прокуратура Костенко конида юз берган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатди.